• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 18 февраля 2023

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркиянинг Ҳатай шаҳрига келди

Бахтиёр Саидов зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғида бўлди. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашди.

187
0

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов зилзиладан жабр кўрган Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғига етиб келди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзган.

Аввал хабар қилинганидек, ушбу қишлоқда 10 мингдан ортиқ ўзбек истиқомат қилади. Зилзиладан кейинги деярли дастлабки кунларданоқ бу ерда ўзбекистонлик қутқарувчилар ишламоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг кўчма госпитали ўрнатилди.

Ташриф давомида Бахтиёр Саидов маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун келган юртдошларига миннатдорчилик билдирди. Вазир Газиантепда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашиб, кўплаб қурбонлар муносабати билан унга ҳамдардлик билдирди.

"Оқибатлари қалбимизда чуқур яра қолдирган вайронагарчиликлар муносабати билан Ўзбекистон президенти ва халқи номидан самимий ҳамдардлик билдирдим. Биз Туркия билан ушбу оғир дамда биргамиз", - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Хатайдаги кўчма шифохонаси 2 мингга яқин жабрланганларга ёрдам кўрсатди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди.

187
0