Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 4та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди жароҳатланганлар бор

Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz русумли автомобиллар ўзаро тўқнашган. Cobalt автомобилида ёнғин келиб чиққан.

155views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 19:30да Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Хотира майдони қаршисида  Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz  русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида Cobalt автомашинасида ёнғин содир бўлган. ФВВ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган.
Шунингдек, Cobalt ҳамда Matiz автомашинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган. 
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
155views0replies
0

Комментарии