Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги "Чорсу" бозорида сотувчилик қиладиган аёл ҳамкасбини қулоғини тишлаб, узиб олди

28 ва 29 ёшли аёлларнинг бу иши судда судда кўриб чиқилиб, уларнинг иккиси ҳам жазога тортилган.

712views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентдаги “Эски Жува” — "Чорсу" бозорида сотувчилик қиладиган икки аёл ўртасидаги жанжал келиб чиқиб, бири иккинчисининг қулоғининг бир қисмини узиб олган. Бу бўйича иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова.
Судга оид тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, 29 ёшли аёлга ўнг қулоқ солинчаги эзилиб йиртилган яраси, чап елка, чап болдир ички, ўнг сон ва ўнг болдир соҳалари қонталашлари, чап қўл 5-кафт суяги сатҳи, ўнг лунж ва ўнг товон соҳалари шилинмалари кўринишидаги баданнинг тузалмайдиган даражадаги хунуклашишига сабаб бўлган қасддан оғир шикаст етказилган.
Қулоғи тишланган аёл ҳам рақибига бир қанча жароҳат етказган. Бироқ экспертизаси чап елка соҳаси қонталаши, пастки лаб ички шиллиқ қаватига қон қўйилиши кўринишидаги жароҳатларни соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келадиган енгил шикаст деб топган.
“Ўша куни эрталабдан савдо қилиш мақсадида иш жойимга келдим. Орадан бироз вақт ўтиб, ёнимга сотувчи ҳамкасбим ҳам келди. Бир неча соат вақт ўтганидан сўнг олдимизга харидор келди ва менинг маҳсулотим ёққанини айтди. Ҳамкасбим унга маҳсулотим Қашқадарёдан келиши, сифати яхши эмаслигини айтиб харидорни қайтармоқчи бўлиб ҳаракат қила бошлади. Шеригим ўз маҳсулоти солинган қошиқни узатди. Қўлини ортга итариб юборганимдан сўнг, у мени тепди. Сўнг эса у сочимга, мен эса унинг ёқасига ёпишдим”, дея судда кўрсатма берган тишлонғич аёл.
“Бир вақт ўнг қулоғимда кучли оғриқни ҳис қила бошладим ва “қўйиб юбор” деб бақирдим. Ўша ердаги бир аёл шеригимнинг устидан челакда сув сепгач, у тўхтади ва унинг юзига қараганимда оғзи қон эканини кўрдим. Шок ҳолатига тушиб, қулоғимга қўлим билан теккан вақтимда ўнг қулоғимнинг ярми йўқ эканини билдим, атрофдагилардан қулоғимнинг узилган қисмини қидиришни илтимос қилдим", – дейди 29 яшар судланувчи.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан қулоғининг ярмидан айрилган аёл қасддан баданга енгил шикаст етказишда айбдор деб топилиб, БҲМнинг 5 баравари (1 млн 5 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган. Тишлонғич аёлга эса 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
712views0replies
0

Комментарии