• 12 172 сум
    -24.39
  • 14 118 сум
    -23.41
  • 150 сум
    -1.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 172 сум
    -24.39
  • 14 118 сум
    -23.41
  • 150 сум
    -1.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 февраля 2023

Эртага Тошкентда ўтказиладиган марафон туфайли қатор кўчалар вақтинча ёпилади — харита

Тошкентда 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

656
0
UzNews.uz

Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қанча кўчалар вақтинча ёпилади. 

Хусусан, соат 07:00 дан соат 09:30 гача:

• Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;

• Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;

• Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;

• Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача,

• Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.

656
0