• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 17 февраля 2023

Самарқандда одамларни $27 минг эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У ҳужжатларини расмийлаштириш учун келишилган пулнинг $10 мингини олдиндан талаб қилган.

266
0
Самарқанд ИИБ / Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж исмли шахс фирибгарлик йўли билан ноқонуний тарзда АҚШ давлатига жўнатиш ишлари билан шуғулланиб келаётганлиги, ҳозирда Европа давлатлари орқали Мексика давлатига, шундан АҚШга олиб ўтишлигини ваъда қилиб, ҳар бир шахс учун 27.000 АҚШ доллар миқдорида пулларни сўраб, олдиндан ҳужжатларини расмийлаштириш учун 10.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 10 февраль куни Самарқандда тезкор тадбир ўтказилиб, икки нафар шахслар ариза муаллифидан 10.000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланиб улардан 8 дона хорижга чиқиш фуқаролик паспортлари, 4 дона фуқаролик паспортлари ҳамда ушбу (шахсларга тегишли хорижга чиқиш учун) тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х. ва Ш.Ш.ларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» бандига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

266
0