• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 февраля 2023

Тошкентда судья пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси пора олаётганда қўлга олинган.

764
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, 16 февраль куни судьялар олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И. Б.ни Жиноят кодексининг 210-модда (Пора олиш) 2- қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Кенгаш хулосаси билан И. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

764
0