• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 16 феврал 2023

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирининг томига ноқонуний уй қурилди

Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, томдаги уйни бузиш учун 15 кун вақт берди.

685
0
t.me/minstroyuz

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Янгиҳаёт туманининг "Янги турмуш" МФЙда жойлашган "Megapolis building" МЧЖ томонидан 2021 йил қуриб битказилган 10-сон кўп қаватли уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча уй қурилган. 

Мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган.

Айни дақиқаларда мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.

685
0