• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 февраля 2023

Водий вилоятларида метан-газ "заправкалар" фаолияти тикланиши режалаштирилмоқда

Ҳафта охирига бориб, Фарғона водийси вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда.

775
0
UzNews.uz

Ҳафта охирига бориб Фарғона водийси вилоятларидаги (Андижон, Наманган ва Фарғона) газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессоршохобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари (иссиқлик электр станциялар, шифохоналар, мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари ва бошқалар)ни электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарур ҳисобланганлиги сабабли АГТКШлар фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган.

"Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШлари қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради", - дейилади хабарда.

775
0