• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 15 февраля 2023

Ўзбекистондаги аксарият конлар давлатнинг ўз қўлида. Уларга ҳеч қандай ташқи инвестор, давлат аралашмайди — сиёсатшунос

"Озодлик"нинг Ўзбекистондаги газ конлари ҳақидаги суриштируви юзасидан ҳукумат аъзолари ва фаоллар ўртасидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтганди. Унда қатнашган Камолиддин Раббимов мулоқот ҳақида ўз хулосалари билан ўртоқлашди.

181
0
Видеодан кадр

Раббимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ишлаб турган жами 294та коннинг фақат биттаси — "Мустақиллик 25" кони Россияга 35 йилга берилган.

"Биз икки вазир билан гаплашдик. Ўзбекистонда ишлаб турган жами конларнинг сони 294 та, шундан 176 таси қўшма корхона.

Демак, аксарият конлар Ўзбекистоннинг ўз қўлида, уларга ҳеч қандай ташқи инвестор, ташқи давлат аралашмайди. 176 та кондан 13 таси Лукоил билан, 2 тагинаси "Газпром" билан — ҳаммаси бўлиб 15 тагина участка Россия билан бирга. Улардан биттагинаси М-25 — "Мустақиллик 25" 35 йилга берилган.

Бошқа бирорта кон 35 йилга Россияга берилмаган. Биз савол бердик, вазирлар бизга жуда ҳам жиддий жавоб беришди, энди вазирлар алдамаса керак", - деди сиёсатшунос.

Маълумот учун, Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, Сурхондарё вилоятидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва кондаги захираларни ўзлаштириш, газ-кимё комплексини барпо этиш лойиҳаси бўйича давлат ва инвесторлар ўртасида маҳсулотни тақсимлаш битими 50/50 нисбатда тузилган.

Лойиҳа оператори сифатида ташкил этилган, инвесторлар консорциумига тегишли Surhan Gas Chemical'да “Ўзбекнефтгаз” 20 фоиз улушга эга ва бу якунда олинган фойданинг давлат фойдасига 60/40 нисбатда тақсимланишини таъминлайди.

181
0