Поиск
RUUZ

Общество

2022 йилда "Ўзсувтаъминот" АЖ тизимида деярли 46 млрд сўмлик хато ва камчиликлар аниқланди

Камомад, ўзлаштириш ва талон-тарож ҳолатлари бўйича ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

78views0replies
0

Иллюстрация / andijontongi.uz

"Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг маълум қилишича, 2022 йил мобайнида Жамият ҳамда унинг тизим ташкилотларида жами 68 та манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, улардан 44 таси бартараф этилган, қолганлари жойлардаги “Одоб ахлоқ” комиссияларига кўриб чиқиш учун юборилган.
Ҳисобот даврида Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари инспекторлари томонидан 393 та мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, улар давомида 45,7 миллиард сўмлик хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Аниқланган камомад ва ўзлаштиришлар бўйича жами 6,3 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ва товар-моддий бойликлар Жамият ҳамда унинг ҳудудий корхоналарининг ҳисоб-рақамларига ундирилган. 25,4 миллиард сўмлик камомад, ўзлаштириш ва талон-тарож ҳолатлари бўйича жами 117 та ҳужжат қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
78views0replies
0

Комментарии