• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 февраля 2023

Қашқадарёда қалбаки 5 мингни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистондан олиб келинган.

338
0
t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, муқаддам судланган Ш.Э. қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Ш.Э. мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олганлиги аниқланиб, у ҳам ушланди.

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистондан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

338
0