• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 февраля 2023

Жиззахда фуқаро бўрини сўйиб, бошини танасидан айирди

Мазкур фуқарога нисбатан 3 млн сўм жарима солинган.

415
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда фуқаро бўрини сўйиб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар давомида Янгиобод тумани "Ҳавотоғ" ҚФЙнинг Учтурғон қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.З. томонидан бундан икки йил олдин ушбу ҳолат содир этилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Шунингдек, фуқарога ҳайвонот дунёси давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисида тушунтириш олиб борилди.

415
0