• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 февраля 2023

Тошкент вилоятида қиз бола "профил" очиб, товламачилик қилган йигит ушланди

22 ёшли йигит интернет орқали ўзини қиз бола кўрсатиб, АҚШда яшовчи ўзбек билан танишади ҳамда уни шантаж қилиш билан қўрқитиб, $28 минг талаб қилади.

286
0
Бухоро ИИБ

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган ҳозирда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, 22 ёшли фуқаро ғаразли ниятда интернет орқали аёл кишининг расми ва исмини қўйиб, саҳифа очган.

Сўнгра ҳозирда АҚШ давлатида яшаб келаётган, асли Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидан бўлган фуқаро билан аввал дўстона, кейин ишқий муносабатда суҳбатлашишган. Дастлаб, товламачилик йўли билан фуқародан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги банк орқали 400 ва 200 АҚШ долларини қўлга киритган. Қолаверса, интернет сайтлари орқали хабарлар ва оиласидаги расмларни "скриншот" ва монтаж қилиб, яна 28 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, Самарқанд вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати томонидан фиирбгар йигит Тошкент вилоятида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

286
0