• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 13 февраля 2023

Ўзбекистонда янги ҳафта ёмғирли бўлади

Ўзгидромет ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

310
0
UzNews.uz

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудида бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, 16-17 февралда баъзи жойларда кучли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

14-16 февралда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ушбу ҳафтанинг ҳарорат фони февраль ойининг ўртаси учун бўлган иқлимий меъёрга яқин бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, кундуз кунлари асосан +6...+11 даража атрофида бўлади. Республика шимолида ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари -10...-5 даража, кундуз кунлари 0...+5 даража, иккинчи ярмида эса кечалари -7...-2 даража, кундуз кунлари +2...+7 даража бўлади.

Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, 14-15 ва 17 февралда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, 16 февралда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0...+3 даража, кундуз кунлари +7...+10 даража атрофида бўлади.

310
0