Поиск
RUUZ

Криминал

Қўшни давлатдан олиб кирилган 11,4 кг наркотик моддаси ДХХ томонидан мусодара қилинди

Гиёҳвандлик моддалари Тожикистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли орқали олиб келинган.

118views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоятида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Ургут туманига бориб, 1992 йилда туғилган танишидан 1 кг 916 гр "опий" моддасини олиб, ўзининг бошқарувида бўлган Nexia 2 автомашинасида доимий яшаш манзилига қайтиб келаётган вақтида қўлга олинган.
Унга мазкур гиёҳванд моддаларни берган Ургут туманидаги яшовчи фуқаронинг уйи текширилганда, келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 7 кг 331 гр "опий" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Шунингдек, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро 469 гр "опий" моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланди. Аниқланишича, мазкур шахс муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланиб, жазо муддатини ўтаган. Маълум бўлишича, у "опий" моддасини Ургут туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ долларига сотиб олган.
Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда Наманган шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган аёл Бекобод шаҳрида яшовчи фуқародан 1 кг 696 гр "гашиш" моддасини Наманган вилоятига етказиб бериш учун олиб, Оҳангарон шаҳридан Фарғона водийсига қатнайдиган автомашиналар тураргоҳига бораётган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, наркотик моддани Наманган вилояти Поп туманига олиб бориб, керакли манзилга қолдириб кетиш учун аёлга 200 АҚШ доллари берилган.
Маълумот ўрнида, юқоридаги барча наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
118views0replies
0

Комментарии