Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг буйруғи билан Аҳрор Тоҳирович Бурхонов Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунгача А.Бурхонов Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда ишлаб келган.