Поиск
RUUZ

Общество

2022 йилда табиатга етказилган зарар 40 млрд сўмни ташкил этди

Ўтган йили Экологик назорат инспекцияси томонидан экология соҳасида 45 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар, жумладан, 4,6 мингтаси дарахтларни ноқонуний кесиш, 116 таси браконьерлик ҳолатлари аниқланган.

178views0replies
0

t.me/surxoneko / Иллюстрация

Экологик назорат инспекцияси томонидан 2022 йилда 45 300 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга жами 40,0 млрд.сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари ҳисобланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов маълум қилди.
1409 та ҳолат бўйича 5,8 млрд сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш ва қонуний чора кўриш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди. 36 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳуқуқбузарлардан 300 дан ортиқ ҳайвонот дунёси объектлари, 6 442 кг доривор, техник ва озуқабоп ўсимликлар, 2 433 кг балиқ маҳсулотлари, 550 дан зиёд инвентарлар белгиланган тартибда олиб қўйилган.
446 та хўжалик юритувчи субъектларда 379 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 437,8 млн.сўм жарима суммаси қўлланилган. Атроф-муҳитни ифлослантирганлиги учун 50,2 млрд сўм қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланди.
"Экологик талабларга риоя этмаган 24 та корхона фаолияти суд қарори билан камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди. Текширув натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга 1 797 та мажбурий кўрсатма ва тавсиялар берилиб, профилактика ишлари олиб борилди", — деди Адҳам Қурбонов.
Ҳудудларда ноқонуний тарзда дарахт ва буталарни кесиш билан боғлиқ 4 673 та хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 7 млрд сўмдан зиёд жарима ҳамда 10 млрд сўмдан зиёд табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Бу кўрсаткичларнинг аксарият қисми, асосан Қорақалпоғистон, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Эндиликда 2023 йилдан давлат экологик назоратини амалга оширишда жамоатчилик назорати жорий этилиб, унинг рағбатлантириш механизми ҳам ишга туширилади.
178views0replies
0

Комментарии