Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда фуқароларга интим хизмат кўрсатган 11 нафар қиз ушланди — видео

Улар массаж ниқоби остида мижозларга интим хизмат кўрсатган.

1205views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ИИО ходимлари томонидан тунда фаолият кўрсатаётган масканларда тезкор тадбир ўтказилди.
Жорий йилнинг 8 февраль куни Самарқанд шаҳар "Боғи Темур" маҳалласи “Лутфий” кўчасидаги маскан тун вақтида текширилганда, 6 нафар массажчи қизлар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланди. Улар ноқонуний фаолият юритаётгани ва бу ерда яшовчи аҳолининг осойишталигини бузаётгани маълум бўлди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар “Юсуф Ҳамадоний” кўчасида ҳам шу каби ҳолат аниқланди. У ерда 5 нафар массажчи қизлар мижозларга интим хизмат кўрсатаётган вақтида қўлга олинди. 
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қизлар ҳудудий ИИБга олиб борилди ва уларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган.
1205views0replies
0

Комментарии