Поиск
RUUZ

Общество

"Бундай табиий офатни биринчи марта кўришимиз" — Туркияга борган ўзбекистонлик қутқарувчи

Зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистондан Туркияга борган қутқарувчилар бажарилаётган қидирув-қутқарув ишлари ҳақида гапириб беришди.

295views0replies
0

Видеодан кадр

Туркиядаги содир бўлган кучли зилзила оқибатида бинолар қулаб, минглар одамлар вафот этмоқда. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари Туркияга жўнаб кетишганди. Табиий офат содир бўлган ҳудудда қутқарув ишларини бажараётган Ўзбекистон ФВВ ходимлари UzNews.uz'га қилинаётган ишлар ҳақида гапириб беришди.
"Бу ерга ўзимизнинг замонавий техник асбоб-ускуналаримизнинг олиб келганмиз. Мазкур техникалар орқали қидирув ишларини олиб бормоқдамиз. Қулаган биноларнинг орасига кираётганда эҳтиёткорликка амал қилмоқдамиз. Сабаби, бу ердаги бошқа бинолар ҳам қулаш арафасида турибди.
Қулаган уйларнинг эгалари ҳам бизга ёрдам беряпти. Балкони ёки ётоқхонаси қаерда бўлгани айтиб беришяпти. Биз шунга қараб қидирув ишларини олиб боряпмиз.
Вайроналар орасида қолган одамларнинг яқинлари одамларни қулаган бинолар орасидан олиб чиқишимизни умид билан кутиб туришибди. Буни кўриб, ўз хизматимизни бутун вужудимиз билан бажаряпмиз", - дейди Ўзбекистон ФВВ ходими.
Маълумот учун, Ўзбекистондан борган қутқарувчилар гуруҳи қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 13 нафар жабрланган ва 64 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди.
295views0replies
0

Комментарии