• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 февраля 2023

Ўзбекистон Қирғизистон фуқароларини Туркиядан эвакуация қилишга ёрдам берди

Қўшни давлат фуқаролари махсус рейс билан Тошкент орқали ватанига қайтишади.

130
0
Қирғизистон ТИВ

Жорий йилнинг 9 февраль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистоннинг Туркиядаги хорижий ваколатхоналари олти нафар қирғизистонликларни Газиантеп шаҳридан эвакуация қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистоннинг махсус самолётида Тошкент шаҳрига учиб келишди ва у ерда уларни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари кутиб олишади.

Махсус самолёт Тошкентга етиб келганидан сўнг Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси уларнинг ватанига қайтишига ёрдам беради.

"Айни вақтда Қирғизистоннинг Туркиядаги вазирлиги ва хорижий идоралари табиий офат зонасида фуқароларни эвакуация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда", — дейилади хабарда.

130
0