• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 февраля 2023

11 мингдан ортиқ объектлар белгиланган нормаларга тўғри келмаган ҳолда қурилган

Ўзбекистондаги уйларнинг зилзилага бардошлилиги ва ҳудудлардаги сейсмик балл бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аниқлик киритди.

502
0
Видеодан кадр

Республика ҳудудлари сейсмик балл кўрсаткичлари бўйича зоналарга бўлинган бўлиб, объектларни жойлаштиришда мазкур сейсмик балл кўрсаткичлари инобатга олинади. Бу ҳақда бугун, АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

"Объектни лойиҳалаштиришдан олдин у жойлашган ер майдони бўйича топографик тасвир ва геологик тадқиқот амалга оширилади. Грунт таркиби ва хусусиятлари, сизот сувлар сатҳи ва шу каби бошқа масалалар ҳам ўрганилади. Ушбу тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда, объектни жойлаштириш, унинг қаватлар сони, фундаменти, конструкциялари ва габарит параметрлари бўйича лойиҳа ечимлари танланади. Мазкур жараёнлардан кейин объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Сўнгра ваколатли эксперт ташкилотлари томонидан экспертизадан ўтказилади. Бунда ҳам сейсмик хавфсизлик ва мустаҳкамлик масалалари бўйича алоҳида кўриб чиқилади. Ижобий экспертиза хулосалари олингач, қурилиш ишларини бошлашга рухсат берилади", - дейди Саидносир Усмонов.

Шунингдек, ўтган йили архитектура йўналиши бўйича олиб борган текширувлари натижасида 6102 та ноқонуний қурилишлар аниқланган. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлардан фойдаланишга рухсат бериш бўйича 16 576 та мурожаатлар келиб тушган. Бунда 11 162 та объектларнинг қурилиш ишлари, белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги боис қатъий рад этилган.

502
0