Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан юборилган учинчи гуманитар ёрдам Туркияга етиб борди

Ёрдам партияси билан бир қаторда қидирув-қутқарув гуруҳи ва 71 нафар тиббиёт ходимлари ҳам Туркияга етиб борган.

87views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан зилзилалардан жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида мамлакатнинг махсус самолёти Туркиянинг Газиентеп шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Унга кўра, гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партияси билан бир қаторда, ҳаво кемасида қўшимча қидирув-қутқарув гуруҳи ва умумий сони 71 киши бўлган тиббиёт ходимлари ҳам етиб борди.
"Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлимдан иборат кўчма касалхона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, унда Мудофаа вазирлиги тиббиёт отрядининг 50 нафар ходими хизмат қилади. Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ жиҳозланади", — дейилади хабарда.
87views0replies
0

Комментарии