Поиск
RUUZ

Реклама

Premium Auto компанияси BMW 7 серияси флагманлик седанларининг янги линейкасини тақдим этди

3 февраль куни Тошкентда Premium Auto компанияси томонидан ташкиллаштирилган BMW i7 ва 7 серияларининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди.

97views0replies
0

Premium Auto компаниясининг бош директори Шавкат Нурматов, Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси доктор Тило Клиннер ҳамда BMW компаниясининг МДҲ давлатлари ва Шимолий Африка учун бўлган продакт-менежери Сергей Худоян тадбирнинг асосий спикерлари бўлишди.
Premium Auto компанияси янгиланган BMW 7 серияси линейкасининг иккита модификациясини тақдим этди: 740i – ушбу модель қуввати 83 кВт/381 от кучини ташкил қиладиган 3 литрли турбомотор билан жиҳозланган. Автомобиль 0 дан 100 км/соатгача бўлган тезликка 5,4 сонияда эришади. Шунингдек, линейка тўлиқ электр модель – классик еттиталик базасида яратилган BMW i7 xDrive60 билан тўлдирилди. Ушбу модель умумий қуввати 400 кВт/544 от кучи бўлган иккита электр двигателлар билан жиҳозланган, бунинг шарофати билан эса 0 дан 100 км/соатгача бўлган тезликка 4,7 сонияда эришилади ва белгиланган 240 км/соат лимитга эга. Битта қувватланиш билан WLTP циклида босиб ўтиш мумкин бўлган максимал масофа – 590/625 километрни ташкил қилади.
BMW 7 серияси экстерьерига киритилган визуал ўзгачаликлардан бири – бу ўзида кундузги чироқлар, габарит чироқлар, бурилиш сигнали, яқин ва узоқ масофа учун чироқни бирлаштирадиган икки ярусли оптика ҳисобланади, олд оптиканинг тепа қисми эса узунлиги бўйича Swarovski кристаллари билан безатилган. Олд қисмнинг ташқи кўриниши BMW Iconic Glow'ни ҳам қайд этиб туради – BMW'нинг анъанавий услубида ишланган радиатор панжарасининг контур ёритуви. Ишлаб чиқарувчиларнинг яна бир қизиқарли ғояси – бу тугма босилганида очилиб ёпиладиган Rolls-Royce услубидаги автоматик эшиклардир. Бундан ташқари, ҳар бир эшикда иқлим назорати тизими, ўриндиқлар созламаси ва бошқа кўплаб функцияларни бошқариш учун 5,5 диагоналли интеграцияланган сенсор экранлар ўрнатилган.
Аввал маълум қилинганидек, автомобиль катта миқдордаги сенсор панеллар билан такомиллаштирилган. 14,9″ диагоналли BMW Curved Display ҳайдовчи панели iDrive 8 тизими остида ягона эгилган дисплейни тақдим этади. Кўп функционалли BMW Interaction Bar панели асбоблар панелида ҳайдовчи зонасининг футуристик услубини қайд этиб туради. Орқа ўриндиқлар йўловчилари учун светодиод толалар кўринишида ёритиладиган Sky Lounge панорама томи мавжуд.
Қайд этиш жоиз, BMW 7 серияси ҳаракатланиш динамикаси, қулайлик, тежамкорлик ва ҳайдовчи учун ёрдам тизимлари соҳасида ўз тоифасининг эталони ҳисобланади, бу дегани у ҳозирги кундаги ҳашаматли ва юқори технологик автомобиллар статусида 7 серия имкониятларини тўлиқ оқлайди.
«Бугунги кунда Premium Auto компанияси BMW'нинг Ўзбекистондаги ягона расмий импортёри ҳисобланади. Бизнинг компаниямиз BMW автомобилларига хизмат кўрсатиш бўйича замонавий ускуналарни тақдим этади, хусусан, электромобилларни ҳам. Сервис маркази мутахассислари техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус ўқувдан ўтишган. Биз BMW автомобилларини хавфсиз харид қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича тўлиқ кафолат спектрини тақдим этамиз», – дейди Premium Auto компаниясининг маркетинг бўлими раҳбари Дания Тарашова.
BMW 740i нархи ўрнатилган максимал даражадаги  опциялар билан 2 131 000 000 сўмдан бошланади. Тавсия қилинадиган ёқилғи – 95-95 октан рақамли бензин.
Манзиллар:
– Мирзо-Улуғбек тумани, Салар Бўйи кўчаси, 47;
– Бектемир тумани, Тўёна кўчаси, 10.
Сайт: www.bmw.uz
E-mail: [email protected]
Facebook: fb.com/bmw.uz
Instagram: @bmwuz
Telegram: t.me/bmwuzpa 
Youtube-канал: BMW Uzbekistan
Реклама ҳуқуқлари асосида
97views0replies
0

Комментарии