Поиск
RUUZ

Происшествия

Термизда содир бўлган ёнғинга изоҳ берилди

Маълум қилинишича, қамишзорларда зараркунанда ҳашаротлар ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун ёқиш ишлари олиб борилмоқда.

249views0replies
0

ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Термизда катта ёғин бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ўзбек-афғон чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда қамишзорларда пайдо бўлган. Шу сабаб турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашоротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда ёқиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган.
"Ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётганини маълум қилиб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз", - дейилади хабарда.
249views0replies
0

Комментарии