• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 февраля 2023

Туркияда яна 2 нафар ўзбекистонлик вайроналар остидан қутқарилди

Айни вақтга кўра, жами 5 нафар Ўзбекистон фуқароси қулаган бинолар остидан қутқариб қолинган.

480
0
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг хабарига кўра, 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Асал Шотирбекова Ҳатай вилоятида, 1996 йилда туғилган Акрамжон Хошимов эса Малатя вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган ва ҳозирда икки фуқаро ҳам шифохонада даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каҳраманмараш вилоятида ҳам бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси қулаган бинолар остидан қутқарилгани ҳақида хабар бергандик.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консулхонаси маълумотига таянилса, айни пайтда 5 нафар ўзбекистонлик қутқарилган. Консулхона жами 15 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолгани ҳақида хабар берганди.

480
0