• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 февраля 2023

Тошкентда янги қурилишларга мораторий эълон қилинади — президент

Пойтахтда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади.

348
0
president.uz

Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади. Бу ҳақда бугун, 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев раислигидаги пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилишда маълум қилинди. 

Давлат раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди.

Шу боис, шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди.

2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади.

348
0