Поиск
RUUZ

Происшествия

Туркияда йўқолган яна бир ўзбекистонлик вайроналар остидан қутқарилди

Ҳозирда у шифохонага жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда.

111views0replies
0

Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси хабарига кўра, Каҳраманмараш вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилди. 
Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ўзбекистонлик ҳозирда “Şütçu İmam Üniversitesi Tıp Fakültes” шифохонасига жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Истанбулдаги Бош консулхона хабарига кўра, Депортация  марказларида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида табиий офат натижасида жабрланганлар мавжуд эмас. Зилзила оқибатлари муносабати билан улар хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.
Айни вақтда улар учун вақтинча кўчма шохобчалар қурилиб, яшаш учун барча шароитлар яратилган.
111views0replies
0

Комментарии