Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 7 поғона пастлади

Мамлакат 141 давлатлар орасида 122-ўринни эгаллади. Қирғизистон 100-ўринда.

145views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича 7 поғона пастлаб, 2022 йилда дунёда 122-ўринни эгаллади. Бу ҳақда интернет тезлигини ўлчаш ишлари билан шуғулланувчи Speedtest Global Index хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, рейтингда 141 мамлакатдаги интернет тезликлари солиштирилган.
Бу мамлакатлар орасида Қатар энг тез мобиль интернетга эга деб топилган. Ундан сўнг, БАА ва Новегия давлатлари ўрин олган.
Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон 5 поғона пастлаб, 95-ўриндан, Қирғизистон 3 поғона пастлаб, 100-ўриндан, Тожикистон 1 поғона пастлаб, 137-ўриндан, Афғонистон эса 1 поғона юқорилаб, рўйхатнинг энг сўнгги ўрнидан жой олган.
145views0replies
0

Комментарии