Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда тўй кортежи ҳайдовчилари автомашина рақамларини олиб ташлаб, транспорт ҳаракатини тўсиб қўйишди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан қоидабузарлар жазоланди.

244views0replies
0

Видеодан кадр

Бир гуруҳ шахслар шахсий автомашинасида йўлни тўсиб олгани ва йўлдаги бошқа автомашина ҳайдовчиларига халақит бериб акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 февраль куни Қарши шаҳар Буюк турон кўчаси бўйлаб автомашиналарнинг давлат рақам белгиларини ўзбошимчалик билан ечиб, йўлни ҳар иккала қатнов қисмини тўсиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, автомашиналарнинг ҳайдовчилари аниқланиб, МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан, маъмурий баённома тузилиб, автомашиналар вақтинчалик сақлаш майдончасига қўйилди.
244views0replies
0

Комментарии