Поиск
RUUZ

Общество

Туркманистонда Ўзбекистонга газ етказиб бериш узилиб қолгани учун мансабдорлар ҳибсга олинди

Ўзбекистон томони мазкур узилиш сабаб Туркманистондан катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилган.

431views0replies
0

РИА Новости

Туркманистоннинг "Туркменгаз" давлат концернида 6 киши, хусусан, Моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналар бошқармаси раҳбари Шуҳрат Аждаров ва "Туркменгазақдириш" уюшмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Чопанов ҳибсга олинган. Бу ҳақда Turkmen.news хабар қилди.
Маълум қилинишича, улар Туркманистондаги энг йирик "Галқиниш" газ конида юз берган авария ва Ўзбекистонга газ етказиб беришнинг тўхтаб қолишида айбдор деб топилган.
Қайд этилишича, "Туркменгаз" раҳбари Ботир Аманов ва унинг ўринбосари Отамурод Чориев ҳозирча жазодан қутулиб қолишга муваффақ бўлган.
Туркманистон бош прокуратураси ҳисоб-китобларига кўра, Галқиниш конидан Ўзбекистонга газ етказиб бериш тўхтаб қолган 6 кунда етказилган зарар миқдори 59,7 миллион долларни ташкил қилган.
Галқиниш конида авария январ ойининг энг совуқ кунларида қуритиш датчиклари ишламай қолгани оқибатида юз берган эди.
Ушбу манбанинг хабарига кўра, Ўзбекистон томони газ етказиб берилишида узилиш бўлгани учун Туркманистондан катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилган. Бироқ музокаралардан сўнг, Ўзбекистон томони етказилган зарар миқдорида суюлтирилган газ олишга рози бўлган. Туркманистон расмий матбуотида суюлтирилган газнинг бепул берилиши "қўшни давлатга дўстона ва биродарлик ёрдами" сифатида тақдим этилган.
Қолаверса, Туркманистон томони Ўзбекистондан бу ҳаракатларга изоҳ бермасликни сўраган.
431views0replies
0

Комментарии