• 12 172 сум
    -24.39
  • 14 118 сум
    -23.41
  • 150 сум
    -1.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 172 сум
    -24.39
  • 14 118 сум
    -23.41
  • 150 сум
    -1.94
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 февраля 2023

Тошкентда 20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлаб кетди

Йигит қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1002
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаётгани акс етган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 февраль куни соат тахминан 00:47 ларда 20 ёшли Ёқуб исмли шахс Олмазор тумани "Қўштут" маҳалласида жойлашган дўкон ёнида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу шахс аниқланиб, қўлга олинди. Тергов давом этмоқда. 

1002
0