• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 7 февраля 2023

Дониёр Миразимов Республика нейрохирургия марказига раҳбар этиб тайинланди

Узоқ йиллар давомида ушбу марказга нейрохирург Ғайрат Қориев раҳбарлик қилган.

448
0
Дониёр Миразимов / ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Дониёр Ботирович Миразимов Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ушбу лавозимда у Қориев Ғайрат Маратович ўрнини эгаллади, у фаолиятини ушбу марказда илмий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида давом эттиради. Бу ҳақда UzNews.uz'га Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тиббиёт фанлари номзоди Дониёр Миразимов касбий фаолиятини шу марказда кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан сўнг ушбу муассасада нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлади.

2020 йилдан шу кунга қадар Дониёер Миразимов Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига раҳбарлик қилиб келган.

448
0