• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 7 февраля 2023

Тошкент вилоятида 18 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

507
0
Иллюстрация / UzNews.uz

Жорий йилнинг 28 январь куни соат тахминан 18:30 атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, “Беруний” м.ф.й, Беруний кўчасида яшаган 2004 йилда туғилган қиз Р.Н. яшаш уйининг молхона тўсинига оқ рангли мато билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳуманинг яқинлари ва бошқа тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ангерн шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳасининг ёзишича, қизни шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит шантаж қилган. Агар қиз йигит билан учрашишга келмаса, бир нечта фотосуратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитгани айтилган.

507
0