Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишига 20 фоизлик чегирма беради

Чегирма 7 февралдан 11 апрелга қадар қадар олинадиган авиачипталарга амал қилади.

210views0replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airways 2023 йил 7 февралдан 10 апрелгача Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича амалга ошириладиган барча авиақатновларнинг эконом ва бизнес-класс тарифларига 20 фоизлик махсус чегирма тақдим этади. Бу ҳақда авиакомпания UzNews.uz'га хабар берди.
Чегирма шартлари:
— Чегирма салонда жой эгалламайдиган ва 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди;
— Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш/NO-SHOW учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди, болалар учун белгиланган тартибда (25% чегирма билан) ундирилади. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейин кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади;
— 11 апрелдан бошлаб авиарейсларда тўлиқ фойдаланилмаган, чегирма билан чиқарилган авиачипталар қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирмалар қўлланилмаган ҳолда тўлиқ тариф даражасига қўшиш зарур;
— 7 февралдан 4 апрелгача бўлган даврда илгари берилган авиачипталар авиақатновлар учун қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирма тарифга қўлланилмайди;
— 2023 йил 11 апрелдан бошлаб чегирма билан чиқарилган қисман фойдаланилган авиачипталар рейсларга қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирма акция муддатига тўғри келмаган 2-сегментга нисбатан қўлланилмайди;
— Чегирма фақат акция муддатига тўғри келадиган сайт учун амал қилади;
— Чегирмаларни бирлаштириш (болаларники бундан мустасно) тақиқланади;
— Чегирма Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича эълон қилинган барча индивидуал эконом ва бизнес-класс тарифларига, бориш ва қайтиш учун рухсат этилади.
Авиачипталарни чегирма билан www.uzairways.com сайти, “UzAirways” мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва унинг агентларидан, шунингдек, авиакомпаниянинг чет элдаги ваколатхоналаридан харид қилинг.
210views0replies
0

Комментарии