Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ЙПХ формасини кийган қиз йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди — видео

Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1274views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 февраль куни «Аёл киши ИИО формали кийим бошини кийиб видеотасвирга тушгани, шунингдек бир қанча фуқаролар томонидан аёл кишининг ахлоқсиз ҳаракатлар билан рақсга тушганлиги ва светjфорнинг тақиқловчи қизил чироғига бoйсунмасдан ҳаракатланганлиги ҳолатини видео тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги ҳолати юзасидаy Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.
Суриштирув натижасига кўра, ушбу ҳолат фуқаролар 2003 йилда туғилган Ш.Т. 2002 йилда туғилган Х.И. 2000 йилда туғилган Ш.Ж. 2004 йилда туғилган А.Х. ҳамда 2006 йилда туғилган К.М.лар томонидан содир этилганлиги аниқланди.
2002 йилда туғилган Х.И. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчаси Шоҳсарой тoйхонаси қаршисидаги светофорнинг тақиқловчи қизил ишорасига бoйсунмасдан ҳаракатланганлиги юзасидан МЖТКнинг 128-модда 2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик содир этганлиги юзасидан планшет қурилмасида электрон маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳолат бўйича фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний чора кўриш учун Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1274views0replies
0

Комментарии