Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этилади

Ўзбекистонда махсус дастурий таъминот ёрдамида IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик қонун билан белгиланиши режалаштирилмоқда.

241views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, сўнгги вақтларда фуқароларнинг уяли телефон аппарати йўқолганлиги ҳақидаги хабарлари кўпаймоқда. Воқеа тафсилотларини аниқлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари терговга қадар текширув ўтказади, жиноят аломатлари бўлганда, жиноят иши қўзғатилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг жорий этилгани ушбу турдаги жиноятларни очишга ёндашувни тубдан ўзгартирган эди.
Ҳозирда, жиноятчини топиш ва уяли телефон аппаратини эгасига қайтариш учун мобиль қурилма эгаси томонидан тақдим этилган IMEI-кодидан фойдаланилмоқда.
Бироқ, технология ривожланиши билан бир қаторда жиноят изларини яшириш усуллари ҳам шунга монанд ривожланиб бормоқда. Яъни жиноятчилар эндиликда клонланган IMEI-кодларини яратишмоқда. Бундай клонланган IMEI-кодларини эса автоматик аниқлаш ва блокировка қилишнинг техник тартиби жорий этилмаган.
Клонлаш қуйидагича амалга оширилади: махсус дастурий таъминот воситасидан фойдаланган ҳолда IMEI-коди битта мобиль қурилмадан бир ёки бир нечта мобиль қурилмаларга узатилади ва натижада тармоқда бир хил IMEI-коди бўлган бир нечта мобил қурилмалар пайдо бўлади.
Бу ишларни амалга ошираётганлар халқ орасида “Chаnger” (Ченжер) деб аташади. Айнан улар IMEI-кодларни клонлаштириш билан шуғулланади.
Бу ўз навбатида ўғирланган уяли телефонларни излаб топишни қийинлаштириб, ноқонуний олиб кирилган мобиль қурилмаларни республика ҳудудида рўйхатдан ўтказиш имконини беради.
"Айни пайтда мобиль қурилманинг халқаро идентификация кодини ноқонуний равишда ўзгартирганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик мавжуд эмас. Бу эса жиноят изларини яширувчи шахслар жазосиз қолишига сабаб бўлмоқда. Бу каби казусли ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда", - дейилади хабарда.
241views0replies
0

Комментарии