Поиск
RUUZ

Спорт

Кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги зилзиладан олиб чиқилди

Спортчилар Туркия жануби-шарқидаги 7,6 магнитудали зилзила содир бўлган шаҳарда бўлган.

306views0replies
0

Ўзбекистон МОҚ

Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Aнқара шаҳрига олиб келинди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.
Зилзила ўчоғидан спортчиларни олиб чиқиш Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди.
"Ҳозир барча юртдошларимиз яхши, соғ-саломат. Режага кўра, улар аввал Истанбулга борадилар, у ердан эса Тошкентга қайтадилар”, — дейилади хабарда.
Бир кун аввал Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ўзбекистонлик спортчилар ва делегацияни Ўзбекистонга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетди.
306views0replies
0

Комментарии