Global Initiative against transnational organized crime мустақил ННТ 2021 йилги ҳисоботини эълон қилди. Рейтинг муаллифлари мамлакатларни учта мезон бўйича баҳолаган. Булар:
— жиноий бозорларнинг кўлами ва таъсири;
— жиноятчиликнинг тўрт турининг таркиби ва таъсири (мафия, жиноий тармоқлар, давлат идораларига сиздирилган жиноий тузилмалар ва хорижий жиноий тузилмалар);
— мамлакатларнинг уюшган жиноятчиликка қаршилиги.
Бош штаб-квартираси Женевада жойлашган ННТ ҳар бир мезон бўйича давлатларга 1-10 шкаласида балл берилган. Бунда 1 – энг яхши ҳисобланади, яъни жиноятчилик камлигини билдиради.
Ушбу 4 мезон бўйича Ўзбекистон 4,97 балл тўплаб, 193 давлат орасида 90-ўринни эгаллади.
ННТ республикадаги муаммолар қаторида хусусий бандлик агентликлари орқали одам савдоси ҳолатлари борлиги, ноқонуний қурол савдоси, гиёҳвандлик моддалари савдоси, маҳаллий бошқарув органларининг дарахтларни кесишга айрим жиноий гуруҳларга рухсат бериши кабиларни кўрсатган.
Қўшни давлатларнинг баллари қуйидагича кўринишда: Тожикистон – 62 (5,62), Қирғизистон – 72 (5,33), Туркманистан – 113 (4,62) ва Қозоғистон – 133 (4,27).
Жиноятга ботган давлатлар – Конго ДР, Колумбия, Мьянма деб топилган. Рейтингда 1,54 балл тўплаган Тувалу эса уюшган жиноятчилик кам давлат бўлган.