Поиск
RUUZ

Общество

Нукус воқеаларида айбланиб, қамалган ИИВнинг собиқ ходими қамоқхонада вафот этди

Марҳум суд ҳукми билан 6 йилга қамалганди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими ҳибсхонада тўсатдан вафот этган.

301views0replies
0

Видеодан кадр

Нукусдаги тартибсизликларда айбланиб, 6 йилга қамалган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими ҳибсхонада вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Полат Шамшетов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган бўлган. 2023 йил 4 февраль куни маҳкум тўсатдан вафот этган.
Ҳодиса жойи Бухоро вилояти прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғи, суд-тиббий экспертиза мутахассислари ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Қайд этилишича, мазкур кўздан кечириш жараёнларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) Бухоро вилояти минтақавий вакили, П.Шамшетовнинг адвокати ва яқин қариндошларининг ҳам иштироки таъминланди.
Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тибби экспертизаси тайинланган.
Суд-тиббий экспертизаси ишчи гуруҳининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир юрак-қон томири етишмовчилиги оқибатида вафот этган.
Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 31 январь куни суднинг ҳукми билан П.Шамшетов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва 6 йил озодликдан маҳрум қилинган.
301views0replies
0

Комментарии