Поиск
RUUZ

Реклама

Mirabad Avenue 38 квадрат метрдан 85 квадрат метргача бўлган хонадонларни таклиф қилмоқда

Резиденцияда инвестицион жозибадор кўчмас мулкни қурилаётган учинчи босқичдаги уйларда сотиб олиш мумкин.

286views0replies
0

Mirabad Avenue — Тошкентнинг тарихий марказида жойлашган премиум тоифадаги резиденция бўлиб, Ўзбекистонда аналоги йўқ. 6 гектарлик кенг ҳудудда аҳолининг қулайлиги учун қуйидагилар мавжуд:
- дам олиш ва машғулот жойлари, ўйин майдончалари, сув ҳавзалари ва кўкаламзорлаштирилган шахсий ҳовли боғлари;
- ҳашаматли моно-бренд ва мульти-бренд бутиклари жойлашган савдо хиёбони;
- 450 метр узунликдаги ресторан ва кафелар хиёбони, 32 тагача муассаса учун турар жой;
- қулай кутиш зонаси ва консьерж хизматига эга меҳмонхона типидаги қабулхона.
Ривожланган инфратузилма ва пойтахтнинг нуфузли туманида жойлашуви талабга бевосита таъсир кўрсатмоқда: тайёр турар-жойлардаги хонадонлар тўлиқ, учинчи навбати қурилаётган уйларда эса 65 фоизга сотиб бўлинган.
Mirabad Avenue резиденциясида кўчмас мулк нархлари мунтазам ошиб бормоқда. Хонадонни ҳозир сотиб олиб, иккиламчи бозорда қайта сотишда катта фойда олишингиз мумкин. Мисол учун, биринчи босқичдаги хонадонларнинг нархи қазиш босқичларидан бошлаб 60% га ошди. Иккиламчи бозорда пардозлашдан олдинги ҳолат билан уларнинг нархи 1 кв. м. учун 2500 долларга этади, таъмирланган хонадонлар эса кв. м. учун 3000 дан 3500 долларгача сотилади.
Келажакда ижара учун хонадон сотиб олиш келгусида барқарор даромад келтиради. Mirabad Avenue резиденциясида ижара уйларига талаб юқори бўлиб, кўпинча чет эл фуқаролари билан шартномалар тузилади. Эгаларининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу ерда хонадонлар ойига 1500 дан 4500 долларгача, яъни 1 кв. м. учун 30 доллардан ижарага берилмоқда. Инвестор ўз пулларини тахминан 6-7 йилда қоплайди.
Эндиликда А ва Б блокларида учинчи линия қурилаётган уйларда хонадонларни сотиб олиш мумкин:
- 1 хонали хонадонлар - майдони 38 кв. м.;
- 2 хонали хонадонлар - 52 м² дан 68 кв. м. гача;
- 3 хонали хонадонлар - 75 м² дан 85 кв. м. гача.
Учинчи босқичда қурилаётган уйлар 9-қават даражасига етган бўлиб, 65 фоизга сотиб бўлингани Mirabad Avenue резиденцияси сармоя учун энг мақбул мажмуа мақомини тасдиқлайди.
Қурилиш босқичида имтиёзли шартларда премиум кўчмас мулк сотиб олишга шошилинг!
Батафсил маълумот учун савдо офисига ташриф буюришингиз ёки қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+998) 78 150-22-22.
Савдо офисининг манзили: Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, D блок.
Реклама ҳуқуқлари асосида
286views0replies
0

Комментарии