Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 февраль куни соат 15:30 атрофида Андижон вилояти Андижон туманидаги Қоратут ҳудудида содир бўлган.
Аниқланишича, юк автомобили ҳайдовчиси йўлда қайрилиб олаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 21 ёшли фуқарони уриб юборган. Дастлабки маълумотларга кўра, пиёда шошилинч равишда чап оёқ болдир қисми ва бош суягининг ёпиқ синиши тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамасдан аёл шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.