Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги дорихоналарда ҳамон Quramax дорилари сотилаётгани аниқланди

Қолаверса, аксарият дорихоналарда тақиқланган дори воситалари омборларда сақланган.

308views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 26-27 январь кунлари "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Республика ҳудудидаги дорихоналарда тақиқланган дори воситаларининг сотилишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказган. "Юксалиш" умуммилий ҳаракати Матбуот хизмати хабарига кўра, "Сирли мижоз" кўринишидаги мониторинг Ўзбекистон бўйлаб 308 та дорихонани қамраб олган. 
Ўрганишлар давомида аксарият дорихоналарда тақиқланган дори воситалари сотувдан олиб қўйилган, бироқ омборларда ҳамон сақланаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, айрим дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сотуви тўхтатилган дори воситалари эркин сотувда мавжуд. Хусусан, Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятининг айрим дорихоналарида Ҳиндистоннинг “Marion Biotech ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ”Nolgripp Junior” йўталга қарши сиропи, ”Travamaks”, “Nolgripp” ва “Sinepar” таблеткалари ва пастилларини ҳали ҳам харид қилиш мумкин. Аҳоли ушбу дори-дармонларни юз берган фожиали ҳолатлар, соғлиқ ва ҳаёт учун эҳтимолий хавфларга қарамай, аввалгидек сотиб олаётгани маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ССВ аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 2022 йилда Quramax Medical томонидан олиб кирилган барча дори воситалари сотувини тўхтатган эди. 
Мазкур компаниянинг Ўзбекистондаги лицензияси суд тартибида бекор қилинган
Ҳозирда Ўзбекистонда “Dok-1 Maks” сиропини ичиш оқибатида болалар ўлими кузатилгани бўйича тергов давом этмоқда.
308views0replies
0

Комментарии