Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода ноқонуний равишда диний таълим бераётган шахслар аниқланди

Улар фаолияти тақиқланган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган.

218views0replies
0

Бухоро ИИБ

Жорий йилнинг 31 январь куни Бухоро вилояти, Пешку туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Ш. ва 1990 йилда туғилган Х.Б.лар томонидан ташкил этилган “Мисвоҳ” номли ўқув марказида араб тилини ўргатиш баҳонасида 9 нафар вояга етмаган ёшлар ва 19 та катта ёшдаги шахсларга қонунга хилоф равишда диний таълим бериб келаётганлиги ички ишлар идоралари томонидан аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, 1993 йилда туғилган Т.М. Telegram орқали “Муслималар” номли виртуал гуруҳ ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга онлайн тарзда диний таълим бераётганлиги аниқланган.
Ўтказилган суриштирув тадбирлари жараёнида, Т.М. расмий ҳужжатлари бўлмаган ҳолда араб тилини ўргатиш баҳонасида ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётгани фош бўлган.
Жавобгар шахслар томонидан Олий суд томонидан фаолияти тақиқланган “Салафийлар” ДЕОнинг ғоявий раҳнамоларидан бири бўлган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келганлиги ҳам маълум бўлган.
Ушбу фуқароларнинг ҳатти-ҳаракатларида МЖтКнинг 241-моддасида (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўзда тутилган ноқонуний ҳаракатлар мавжуд.
218views0replies
0

Комментарии