Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда номаълум шахслар мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетишмоқчи бўлгани айтилди

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ изоҳ берди.

553views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиларини мактабдан қайтаётганда номаълум шахслар болаларни олиб кетмоқчи бўлишгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ изоҳ берди.
ИИВ муносабатида айтилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б ва С.Н.лар ердаги муз бўлагини тепган.
Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган.
Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида. Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.
553views0replies
0

Комментарии