Поиск
RUUZ

Общество

Нукус воқеалари юзасидан яна 39 нафар айбланувчи судланади

Ушбу жиноят иши доирасидаги суд 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида бошланади.

310views0replies
0

Олий суд

2023 йил 6 февраль куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, очиқ суд жараёни суд 2023 йил 6 февраль куни соат 11:00 да Бухоро вилоят суди биносида бошланади.
Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар А. Мирзамбетов, Д. Надирбаев, П. Есенгелдиев, К. Ешжанов, М. Пирлепесов, А. Сариев, Н. Бауетдинов, А. Шарапов, О. Мамутов, Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, А. Омирзаков, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, Н. Хабипов, З. Пиржанов, З. Таджимуратов, О. Досназаров, Т. Исмаилов, И. Полатов, Ш. Аширбеков, Д. Раманов, Р. Султаниязов, А. Хожаназаров, Е. Қанаатов, О. Курбанов, Р. Жумабаев, А. Науризбаев, Н. Генжебаев, И. Аитмуратов, А. Есемуратов, К. Бегалиев, М. Рахманов, А. Сейтмуратов Жиноят кодексининг 104, 166, 244, 244-1 ва 247-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
"Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни тартибсизликлар юзасидан асосий айбдорларга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар бергандик.
310views0replies
0

Комментарии