Поиск
RUUZ

Общество

Бахтиёр Саидов Покистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ вазифасини бажарувчи Саидов элчи Саййид Aли Aсад Ғилонийнинг уч йиллик фаолияти муваффақиятли якунланганини таъкидлаб, унга мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

156views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида турли даражадаги тадбирлар доирасида эришилган амалий келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Элчи Бахтиёр Саидовга Женевада бўлиб ўтган Покистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишининг самарали натижаларини қайд этди.
Сўнгги йилларда давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик сезиларли фаоллашгани таъкидланди. 2022 йилда савдо айланмаси 131 фоизга ўсди, қўшма корхоналар сони 200 тага етди.
Вазир элчининг Ўзбекистондаги уч йиллик фаолияти муваффақиятли якунланганини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
156views0replies
0

Комментарии