• 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 797 сум
    22.54
  • 13 608 сум
    20.11
  • 140 сум
    0.6
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 23 февраля 2021

Тошкент вилоятида туман ҳокимлиги мансабдори пора билан ушланди

У тадбиркордан сўралган пулнинг $5 мингини олган вақтида қўлга тушди.

1310
0
Видеодан кадр / Иллюстрация

ДХХ Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс тадбиркордан $12 800 пора сўраб, шундан $5 мингини олган вақтида ушланди.

У балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтган.

Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

1310
0