Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда куёв бўлажак аёлини DAF юк машинасида тўйхонага олиб борди

Бир нечта автомобиллар эса юк машина атрофида қоидани бузган ҳолда ҳаракатланди. Барча ҳайдовчилар жазоланди.

192views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда келин-куёв кортежида DAF юк машинаси қатнашгани ҳамда автомобиллар эса қоидаларни бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди. 
Маълум бўлишича, ҳолат Зомин туманида содир бўлган. Куёв бўлажак турмуш ўртоғини тўйхонага DAF юк машинаси олиб борган. Юк машинанинг олдида эса бир нечта Malibu, Gentra ва Cobalt автомобиллари қоидани бузган ҳолда ҳаракатланган.
"Мен бу ҳолатни қоидабузарлик деб ўйламабман. Бошқа қайтарилмайди", - дейди юк машина ҳайдовчиси.
Шунингдек, тасвирчи йигит кортежни Cobalt ойнасидан танасини чиқарган ҳолда тасвирга туширган. Шу сабаб, Cobalt ҳайдовчиси ҳам жазоланди.
Ҳолат юзасидан мазкур автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан МЖтКнинг 129 ва 138-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
192views0replies
0

Комментарии