Поиск
RUUZ

Общество

Қаттиқ совуқда зарар кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона тўловларида енгилликлар берилади

Президент совуқда қийналган тадбиркорларга енгиллик яратиш тўғрисида алоҳида қарор имзолади.

253views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри Баркамол авлод маҳалласида тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
"Бу йил қиш ниҳоятда совуқ келди. Кўплаб тадбиркорлар бундан қийналганини билиб турибман. Хусусан, республикада 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида 7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмади. Жумладан, Намангандаги 367 та саноат корхонаси 500 миллиард сўмга яқин маҳсулотни ишлаб чиқара олмади.
Биргина Наманган тумани саноатининг 26 фоизини ташкил қиладиган “Тошбулоқ текстиль” корхонаси қуввати 47 фоизга пасайган. Оқибатда 29 мингта тадбиркорнинг солиқ қарздорлиги йил бошига нисбатан 2 триллион сўмга ошган.
Ҳисоб-китобга кўра, зарур чоралар кўрилмаса, биринчи чоракда ялпи маҳсулот ўсиши 1,5 фоизгача пасайиши мумкин. Олдимизда долзарб вазифа – “қаттиқ совуқ” оқибатларини бартараф этиб, бизнес фаолиятини тезроқ изга тушириш", — деди Шавкат Мирзиёев.
Иқтисодиётдаги йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун Шавкат Мирзиёев алоҳида қарор имзолаганини маълум қилди.
1. “Қаттиқ совуқ”дан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади.
Жумладан:
– 2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;
Наманганда 73 та тадбиркорнинг 130 миллиард сўмлик кредит тўловлари узайтирилади.
– 29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва “пеня”сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
Наманганда 395 та тадбиркорнинг 17 миллиард сўм солиқ тўловлари узайтирилади.
– қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;
Наманганда 44 та тадбиркорга 65 миллиард сўм кредит ажратилади.
– носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади;
– 27 мингта тадбиркор учун давлат мулки ижара тўлови 1 апрелга қадар ўзгармайди ва уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади (тадбиркорларда 52 миллиард сўм қолади);
Наманганда 183 та шундай тадбиркор бор.
– давлат мулкини сотиб олган тадбиркорлар учун тўловлар, фоиз ва “пеня” 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади;
– ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма берилади.
253views0replies
0

Комментарии