Поиск
RUUZ

Общество

Электротехникалар дўкони иккинчи хотинни провокация қилувчи реклама баннерини кўчаларга ўрнатди

Аҳолининг норозилигига сабаб бўлган, провокацион шиорлар туширилган реклама баннерлари Монополияга қарши қўмита қарори билан демонтаж қилинди.

560views0replies
0

Республиканинг бир қанча вилоятларидаги «Элмакон» электроника дўкони реклама баннерларида «Иккинчи хотинга ғамхўрлик қилинг», деган провокацион шиорлар туширилган реклама баннерлари кўчаларга ўрнатилди. Бу эса аҳоли ва жамоатчилик вакилларининг норозилигига сабаб бўлди.
Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўпхотинлилик, яъни икки ёки ундан ортиқ аёл билан умумий хўжалик асосида бирга яшаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Компания менежери Азиз Абдумазитовнинг сўзларига кўра, баннерлар сарказм услубида тақдим этилган.
«Ўзбекистонда машина иккинчи хотин саналади, шунинг учун унга ғамхўрлик қилиш керак. Сарказм услубида ёзилган реклама машина аксессуари ҳақида. Ҳамма репост қилмоқда. Агар одам замонавий реклама кампанияларини тушунмаса, ташвиқот хизмат қилиши мумкин. Агар улар фақат товарни нархи ва шунга ўхшаш рақамларни ёзиб қўйилса, ҳеч ким эътибор бермасди» - дея изоҳ берган компания вакили PR.uz мухбири билан суҳбатда.
Қайд этилишича, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг «нотўғри реклама» ва «ёлғон реклама» тушунчаларига ишора қилувчи 5-моддасига ишора қилган Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳрида бундай баннерларни ўрнатишни тақиқлаб, компаниядан уларни демонтаж қилишни сўраган.
560views0replies
0

Комментарии